Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат активларини сотиш жараёнига хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар жалб этилади

14.08.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2023 йилдаги “Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги 352-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • давлат активларини сотиш учун давлат комиссиясини қарорига асосан халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчилар ва ташкилотлар жалб этилади;
  • энг яхши таклифлар харид комиссияси томонидан харид тартиб-таомилларига асосан танлаб олинади;
  • танлов ҳужжатлари (шартнома лойиҳаси, техник топшириқ ва бошқалар) Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ишлаб чиқилади, харид комиссияси томонидан тасдиқланади ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертизаси маркази” ДУКга юборилади;
  • экспертизадан сўнг танлов ҳақида маълумот Давактив агентлигининг сайтида танлов ўтказиш кунидан камида 15 кун олдин эълон қилинади;
  • тегишли таклифлар Давактив агентлигининг сайти орқали қабул қилинади.

 

Халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчилар ва ташкилотлар қуйидаги мезонлардан келиб чиқиб танлаб олинади:

  • малакавий талаблар:
    • номзоднинг давлат активларини сотиш муддатларига мос келиши;
    • номзоднинг иш тажрибаси, ушбу соҳада имзоланган битимлари ҳақида маълумот;
    • номзод томонидан жалб қилинаётган жамоа/мутахассислар (малакаси ) тўғрисида маълумот;
    • номзоднинг давлат активларини сотиш бўйича иш режаси;
  • нарх мезони:
    • номзод таклифининг нарх қиймати (операцион харажатлар ва ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум