Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат харидлари тартиб-таомили ўзгартирилади

29.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2021 йилдаги «Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги 37-сон қарори қабул қилинди.

 

«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Молия вазирлигига қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • 2021 йил 1 апрелга қадар махсус ахборот порталида қурилиш соҳасида давлат харидларини электрон шаклда ўтказишни назарда тутувчи алоҳида саҳифа яратиш;
  • 2021 йил 1 майга қадар Марказий азборот порталини яратиш бўйича техник-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида экспертизадан ўтказиш;
  • 2021 йил 1 сентябрга қадар давлат харидлари бўйича барча маълумотларни жамловчи ва ташқи ахборот тизимлар билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминловчи Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуасини яратиш ва уни кузатишни таъминлаш чораларини кўриш.

 

Марказий ахборот порталини ишлаб чиқиш ва уни кузатишни таъминлаш Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилади. Марказий ахборот порталини ишлаб чиқиш ва уни кузатишни таъминлаш халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар ҳамда Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш марказининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар Молия вазирлиги ва ДСҚ ахборот тизимлари ўртасидаги ахборот алмашинувидан фойдаланган ҳолда давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.

 

Ҳужжат билан Давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича функционал талаблар ҳамда Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторини юритиш қоидалари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.01.2021 йилдан кучга кирди


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16