Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2026 йилдаги "Давлат харидлари қийматини баҳолашнинг шаффоф тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 480-сон қарори қабул қилинди.
2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сон Фармонга мувофиқ, давлат харидлари махсус ахборот порталида сунъий интеллект технологиялари асосида давлат харидлари предметининг ўртача бозор нархини ҳисоблашнинг электрон модули ишга туширилади.
Ҳужжат билан Давлат харидлари предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:
- давлат харидлари предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш тартиби;
- ўртача бозор нархлари бўйича электрон модулни жорий этиш;
- харидларни амалга оширишда нархларнинг шаклланиши устидан давлат ва жамоатчилик назорати.
2026 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат буюртмачилари давлат харидларини ўтказишдан олдин харид предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархини Порталнинг алоҳида модулида ушбу тартибга мувофиқ шакллантиради.
2027 йил 1 январдан бошлаб Порталдаги нархлар модули Муваққат қоидаларга иловада келтирилган 60 турдаги товарларнинг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқлайди ва давлат буюртмачилари учун тегишли таҳлилий маълумотларни шакллантиради.
Бунда автоматик тарзда аниқланган ўртача бозор нархидан давлат буюртмачиси томонидан харид қилинаётган товарнинг бошланғич нархини аниқлаш учун ахборот-таҳлилий асос сифатида фойдаланилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.09.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова




