Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат хизматлари агентлиги бошқа органлар ходимларига жарима солиш ҳуқуқига эга бўлди

25.07.2018

Рус тилида ўқиш


23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди. Унинг матни «Халқ сўзи» газетаси сайтида жойлаштирилган.  

 

241-9-модда (давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузиш) ўзгартиш ва қўшимчалар билан МЖТКнинг бошқа бобига кўчирилди. Агар илгари у XVI-1-бобида (Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, қонунга хилоф равишда аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик) бўлган бўлса, энди – XVI бобида (Бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик). Модданинг тартиб рақами 215-5 этиб ўзгартирилди.

 

Шарҳ муаллифининг фикрича, бу Давлат хизматлари агентлиги ва тегишли марказлар энди нафақат тадбиркорлик субъектларининг, балки барча фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият юритаётганлари билан боғлиқ. Бундан ташқари, давлат хизматларига муносабат ўзгарди. Улар «халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» тезиси контекстида мамлакатни бошқариш тизимининг ажралмас қисми деб тан олина бошлади.

 

Моддага мазмун жиҳатидан аниқлик киритилган. Энди унда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб тан олинадиган қилмишларнинг чекланган рўйхати келтирилган:

 

  • арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганлик, давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганлик – давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидан ташқари содир этилган шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар МЖТКнинг 43-моддасига (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) кўра жазоланади. Давлат хизматлари соҳасини бошқа давлат бошқаруви масалаларидан чегаралаш учун Давлат хизматлари ягона реестридан (1.06.2018 йилда 3021-сон билан рўйхатдан ўтказилган) фойдаланиш мумкин. Моҳиятан олганда, реестрда кўрсатилмаган жараёнлар давлат хизматлари соҳасига кирмайди;

 

  • арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганлик – талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати қонун ҳужжатларида кўрсатилади. Масалан, давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларида;

 

 

Бунда ана шундай маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш маъмурий судлардан Агентликка ўтказилган. Орган номидан қарорларни:

 

  • Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари;
  • Агентлик ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари қабул қилади.

 

Шу муносабат билан мансабдор шахслар ва хизматчиларга солинадиган жарималар камайтирилди. Энди улар қуйидаги миқдорни ташкил этади:

 

  • биринчи марта содир этганда – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (илгари – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача);
  • маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (илгари – ЭКИҲнинг 20 бараваридан 30 бараваригача).

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 24.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-06
  • USD:12675.00 (+0.00) сум
  • EUR:13616.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.36 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19