Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат мукофотлари берилди

24.08.2017


Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПФ–5162-сон «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш тўғрисида»ги фармони давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди.

 

Фан ва техника соҳасида кўзда тутилган 1 та биринчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2017 йил учун истисно тариқасида 2 та биринчи даражали мукофот берилди:

  • Аюпов Шавкат Абдуллаевич, Кудайбергенов Каримберген Кадирбергенович, Омиров Бахром Абдазович, Розиқов Ўткир Абдуллоевичга - “Ноассоциатив алгебралар, дифференциаллаш ва ночизиқли динамик системалар назарияларини ривожлантириш” фундаментал тадқиқоти учун;
  • Иноятова Флора Ильясовна, Аҳмедова Дилором Ильхамовна, Амонов Шавкат Эргашевичга - “Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси” амалий тадқиқоти учун.

 

Мазкур соҳада иккинчи даражали давлат мукофотлари Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, Парпиева Наргиза Нусратовна, Белоцерковец Вера Георгиевнага - “Ўзбекистон Республикасида аҳолига кўрсатиладиган силга қарши хизматни такомиллаштиришнинг фундаментал асосини яратиш” амалий тадқиқоти учун берилди.

 

Адабиёт соҳасида биринчи ва иккинчи даражали мукофотлар Пиримқул Қодиров ва Сирожиддин Саидовга насиб этди. Санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича эса – Отаназар Матякубов ва Шахалил Каримович Шаякубов мукофотга сазовор деб топилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум