Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат тилида маркировка қилинмаганда мувофиқлик сертификати берилмайди

17.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

2020 йил 1 августдан бошлаб истеъмол товарларининг айрим турлари ишлаб чиқарувчи томонидан давлат тилида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади (11.02.2020 йилдаги ПҚ-4594-сон қарорга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 1 июлдан бошлаб рўйхат бўйича олиб келинадиган импорт истеъмол товарлари ўзбек тилида маркировка қилиниши лозим. Товарлар ишлаб чиқарувчи корхона томонидан маркировка қилинади. Бунда, товарларнинг турига қараб, маркировка қилиш усуллари ва унда акс эттириладиган маълумотлар танлаб олинади.  

 

2018 йил 1 сентябрдан товарларнинг бундай мажбурий маркировкасиз «эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимига расмийлаштиришга рухсат берилган. Бироқ шу билан бирга, Ўзбекистонга олиб кириладиган бир қатор товарлар мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим. 2020 йил 1 августдан бошлаб товарлар мажбурий сертификатланадиган бўлса, уларда мажбурий тартибда давлат тилидаги маркировканинг мавжуд бўлиши мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини  расмийлаштириш шарти ҳисобланади.

 

Бинобарин, бундай товарларни божхонада расмийлаштиришда маркировка талаб этилмаса ҳам сертификатланган маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатсиз реализация қилиш савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бу ҳолат турли оқибатларга олиб келиши мумкин, бунда товарлар сотувга чиқарилмайди (Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 189-банди, МЖТКнинг 164-моддаси, ЖКнинг 189-моддасига қаранг).

 

Илгаригидек, истеъмол қадоқлари бўлмаган товарларга нисбатан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда давлат тилида маркировка қилиш талаб этилмайди  (13.05.2013 йилдаги 127-сон ВМҚнинг 4-бандига қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум