Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Экин майдонлари фуқароларга 30 йил муддатга ижарага берилади

13.09.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 10.09.2022 йилдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-373-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорига мувофиқ, фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган ва аҳолига узоқ бўлмаган ҳудудлардан:

  • 2022 йилда – 80 минг гектар экин майдонлари;
  • 2023-2025 йилларда – 120 минг гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

 

Қорақалпоғистон ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан:

  • 2022 йил якунига қадар – қўшимча 20 минг гектар;
  • 2023 йилда – 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

 

Экин майдонлари фуқароларга 30 йил муддатга:

  • сув таъминоти яхши бўлган ерлардан - Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,3 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистонда 0,3 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
  • кам сувли ерлардан - вилоятларда 0,5 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистонда 0,5 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

 

2022-2023 йилларда деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида экин майдонларини аҳолига бериш учун ташкил этиладиган очиқ электрон танловда 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

 

Шу билан бир қаторда, деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган экин майдонларида иситиш тизимларини ўрнатмаган ҳолда енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилишига рухсат берилади.

 

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, ушбу фуқаролар мазкур дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.