Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қудуқлардан сув олишда сув ҳисоблаш воситаларини қандай ўрнатиш керак Янги Низомга кўра экспорт қилувчилар божхона қийматини қандай аниқлаши керак Бюджет ташкилотига ЭҲФни қандай тақдим қилиш керак НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фото ва видео учун рағбатлантирадилар

02.10.2020

Рус тилида ўқиш

Бу Президентнинг 2020 йил 29 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
  • ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15%и миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
  • ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида юборилган фотосуратлар ва видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;
  • ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

 

Жорий йилнинг якунига қадар Интернетда аҳолига атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус ахборот тизими пайдо бўлади. Ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизими жорий қилинади.

 

Эльмира Сиразиева.

 

 

.

Валюталар курси

2025-09-05
  • USD:12437.15 (+0.00) сум
  • EUR:14480.57 (+0.00) сум
  • RUB:153.34 (+0.00) сум