Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Мулкдор-директор билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб бинони ускуналар билан тўпламда ҳисобга олиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭРИ: учта муаммо + учта ечим - buxgalter.uz да ўқинг

Давлат экология қўмитаси Стокгольм конвенциясига риоя этилишини назорат қилади

27.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси амалга оширилиши учун масъул ваколатли орган белгиланди (21.11.2019 йилдаги 939-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, Стокгольм конвенциясида қасддан ёки беқасд ишлаб чиқариш ва қўллаш натижасида ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддаларни қисқартириш ёки йўқотишга доир, шунингдек уларнинг захиралари ва чиқиндилари билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган. Ўзбекистон жорий йилнинг май ойида ушбу халқаро ҳужжатни ратификация қилган.

 

Шу муносабат билан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига қуйидаги вазифалар юкланди:

  • Конвенция амалга оширилишини таъминлаш бўйича вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Конвенция бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва мунтазам равишда янгилаш;
  • Конвенция талабларини бажариш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилишни таъминлаш.  

 

Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистоннинг ваколатли органи ҳақида Конвенция Котибиятига тегишли хабарнома юборади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.