Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Эл-юрт умиди» жамғармаси қандай фаолиятни амалга оширади

18.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 12.08.2021 йилдаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятига ҳамда таълимга оид қонунчилик такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 511-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат «Таълим тўғрисида»ги Қонунга, Президентнинг 11.02.2021 йилдаги «Давлат хизматчилари ва мутахасисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6168-сон Фармонига ҳамда 11.05.2021 йилдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигига ўтказилди. 

 

Биринчидан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг профессор-ўқитувчиларини мақсадли стажировка орқали қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш «Эл-юрт умиди» жамғармасига юкланди (илгари ушбу вазифалар «Истеъдод» жамғармасига юкланган эди). Шунингдек, «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари мақсадли маблағлар ҳисобидан стажировка ўташ орқали амалга оширилади. 

 

Иккинчидан, Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди янги хатбоши билан тўлдирилди, унда олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим турлари бўйича лицензияда, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда мактабдан ташқари таълим турлари бўйича хабардор қилиш тартибида фаолият юритишга қўйиладиган талаб ва шартларда масофавий таълим берадиган йўналишлар ва ихтисосликлар кўрсатилади.

 

Учинчидан, 21.08.2019 йилдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 701-сон ВМҚнинг 6-банди янги таҳрирда берилди. Унга мувофиқ Халқ таълими вазирлиги ва «Эл-юрт умиди» жамғармасига 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Халқ таълими вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига (илгари – «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан) немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тиллари ўқитувчиларини хорижий мамлакатларга малака оширишга юборишни таъминлаш топширилди.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-15
  • USD:12710.95 (+0.00) сум
  • EUR:13718.93 (+0.00) сум
  • RUB:139.06 (+0.00) сум