Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Электромобиллар учун батареялар, қуёш панеллари, электрон ҳисоблагичлар ва ID-карталар

13.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ҳукумат томонидан яқин уч йилда маҳаллий электротехника саноатини ривожлантиришга оид асосий лойиҳалар белгиланди (30.10.2019 йилдаги 899-сон ВМҚга қаранг).

 

Президентнинг 30.05.2019 йилдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4348-сон қарорига мувофиқ Ҳукумат томонидан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2019-2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури;
  • электротехника саноати маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • электротехника саноати маҳсулотларининг асосий турларини экспорт қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • мисни чуқур қайта ишлаган ҳолда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2019-2022 йилларда ўзлаштириладиган янги маҳсулот турлари рўйхати.

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларга мақсадли кўрсаткичларни бажариш юзасидан масъулият юкланди. Бундан ташқари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ташкилотлар ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичларини бажариши учун электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни хом ашё билан таъминлаш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқиши лозим.

 

2019-2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тўртта йўналишдан иборат: 

I. электротехника маҳсулотлари ва маиший электромаҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;

II. электротехника маҳсулотлари ва маиший электромаҳсулотлар экспорт ҳажмини ошириш;

III. электротехника саноатида мис хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини ошириш;

IV. янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.

 

Ушбу йўналишлар бўйича тегишли тадбирлар назарда тутилган, уларни амалга ошириш механизми белгиланган, ижро муддатлари ва масъул ижрочилар тайинланган. Устувор лойиҳалар қаторида қуйидагилар ҳам бор:

  • «Techno Cable Group» МЧЖ ҚКда (Тошкент вилояти) кабел-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва янги маҳсулот турларини чиқариш (лойиҳанинг умумий қиймати 1,4 млн доллар);
  • «Uzkabel» АЖ ҚК да кабел-сим маҳсулотлари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш (лойиҳанинг умумий қиймати 3,3 млн доллар);
  • «Industrial Нolding» МЧЖ (Россия) компанияси билан замонавий кабел-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш (лойиҳанинг умумий қиймати 7,0 млн доллар ва йиллик қуввати 46 минг км);
  • «Elsewedy Electric» компанияси (Миср) томонидан кабел-сим маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (лойиҳанинг умумий қиймати 20 млн доллар ва йиллик қуввати 10 минг км);
  • «Toshelectroapparat» МЧЖ ХКда электромобиллар учун қувватлаш қурилмалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (лойиҳанинг умумий қиймати 2 млн доллар ва йиллик қуввати 500 дона);
  • «Texno Park» МЧЖ томонидан электрон газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (лойиҳанинг умумий қиймати 41 млн долллар ва йиллик қуввати 3 млн дона);
  • «Dongho Cosmo Co., Ltd» (Корея) электрон газ, электр, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, 2020 йил ноябрда якунлаш муддати билан (лойиҳанинг умумий қиймати 5,5 млн доллар ва йиллик қуввати 1 млн дона);
  • «Endustriyel» компанияси (Туркия) томонидан замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (лойиҳанинг умумий қиймати 30,5 млн доллар йиллик қуввати 200 МВт);
  • «Veridos GmbН» компанияси томонидан банк, мобил ва ID-карталарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 2022 йил декабргача якунлаш муддати билан.

 

Дастурда тегишли йўналишлардаги бир қатор лойиҳалар ва тадбирлар ҳам назарда тутилган.

 

Электротехника саноати маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичларида ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 бараварга ошириш назарда тутилган. Хусусан, 2022 йилга келиб 2018 йилдагига нисбатан телевизорлар ишлаб чиқариш 1,9 баравар, совутгич  ва музлаткичлар – 3,7 баравар, кондиционерлар – 2,4 баравар, микротўлқинли печлар – 2,7 баравар, кир ювиш машиналари – 2,3 баравар, ошхона учун маиший ускуналар – 3,5 баравар, чангютгичлар – 1,7 баравар, шунингдек трансформаторлар – 3,7 баравар, кучланиш кабеллари ишлаб чиқариш – 5,1 бараварга оширилади.

 

Худди шу даврда экспорт ҳажми 4,3 бараварга оширилиши лозим: телевизорлар 3,2 баравар, совутгич  ва музлаткичлар – 11,1 баравар, кондиционерлар – 2,1 баравар, микротўлқинли печлар – 31,4 баравар, кир ювиш машиналари – 2,5 баравар, ошхона учун маиший ускуналар – 3,9 баравар, чангютгичлар – 2,4 баравар, шунингдек трансформаторлар – 2,6 баравар, кучланиш кабеллари – 2,3 баравар ва ҳ.к.

 

Яна бир мақсадли кўрсаткичга мувофиқ мисни қайта ишлаш ҳажмини 5 бараварга ошириш назарда тутилган.

 

2019-2022 йилларда 15 номдаги янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Улар жумласида электромобиллар учун қувватлаш қурилмалари, лифт ва эскалаторлар, электр, газ, совуқ ва иссиқ сувни электрон ҳисоблаш қурилмалари, чиллерлар (марказлашган иситиш ва совутиш тизими), қуёш панеллари, маиший техникалар учун электр двигателлари, банк, мобил ва ID-карталар, замонавий энергия тежамкор иссиқлик қурилмалари, шиша толадан маҳсулотлар ва бошқалар бор.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Анвар Иркаходжаев.