Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Маркировкаланган товарларнинг ЭҲФни шакллантиришда маркировка коди акс этмаса Иссиқхона хўжаликлари ПФ-181 Фармон бўйича қандай имтиёзларга эга бўлади 2026 йилда транспорт-логистика марказлари фаолиятида нималар ўзгаради 2026 йилда транспорт-логистика марказлари фаолиятида нималар ўзгаради

Электрон ҳисобварақ-фактурани товар-транспорт юк хати билан бирлаштиришга қачон йўл қўйилади

20.03.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига товар-моддий бойликларни ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 168-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчага кўра, товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин.

 

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам худди шу мазмундаги қўшимча киритилмоқда.

 

Бирлаштирилган ҳужжат шакли билан шу ерда танишиш мумкин. 

 

Бундан ташқари, Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда қабул қилинди. Унга кўра, расмийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

• юк жўнатувчи иштирокчилар, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва электрон тасдиқлангандан сўнг уларни роуминг операторига юборади;

• роуминг оператори товар-транспорт юк хатини реестрга киритгандан сўнг, унга ID ва QR-кодларни бириктиради ва юк хатини текширади, шундан сўнг уни иштирокчиларга юборади;

• юкни етказиб бериш учун масъул шахс тегишли маълумотларни текширади ва юкни қабул қилиш ва юкни олувчига етказиб бериш фактини электрон тарзда тасдиқлайди;

• юк қабул қилувчи маълумотларни текширади ва товар-транспорт юк хатини электрон тарзда тасдиқлайди.

 

Товар-транспорт юк хатининг тасдиқланган шакли билан шу ерда танишиш мумкин

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-10-13
  • USD:12140.91 (+0.00) сум
  • EUR:14053.10 (+0.00) сум
  • RUB:149.41 (+0.00) сум