Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ПҚ-296-сон қарор бўйича чакана савдода нималар ўзгармоқда «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак Лизингга олувчида лизингни қандай ҳисобга олиш керак

Электрон кооперация биржасида иштирок этиш учун аванс миқдори белгиланди

26.12.2019

Рус тилида ўқиш

У иқтисодиёт ва саноат вазирининг тегишли буйруғи билан белгиланди (рўйхат рақами 3206, 23.12.2019 й.).

 

Электрон кооперация биржаси портали саноат маҳсулотларини етказиб беришга шартномаларни масофадан туриб тузиш учун мўлжалланган. Мазкур портал орқали харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун буюртмачилар ва етказиб берувчилар закалат ва операторнинг воситачилик йиғимини ўз ичига олган аванс маблағини тўлайдилар.

 

Бунда шуни эслатиб ўтамизки, бюджет буюртмачилари закалатдан озод қилинган, улар фақат воситачилик йиғимини тўлайдилар.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан қуйидагиларнинг суммаси белгиланди:

  • закалат – электрон савдога қўйилган лот суммасининг 1%и;
  • воситачилик йиғими - харид қилиш тартиб-таомиллари якунларига кўра тузилган шартнома суммасининг 0,10%и миқдорида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


.

Валюталар курси

2025-10-10
  • USD:12123.38 (+0.00) сум
  • EUR:14094.64 (+0.00) сум
  • RUB:149.19 (+0.00) сум