Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электротехника саноатининг инвестиция лойиҳаларига имтиёзли кредитлар тақдим қилинади

16.01.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 10.01.2024 й. ПҚ-15-сон  «Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2024–2025 йиллар учун электротехника тармоғини ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди, жумладан:

  • мис хом ашёсини қайта ишлаш қувватини 2024 йилда 140 минг тоннага ва 2025 йилда 160 минг тоннагача етказиш;
  • ишлаб чиқариш ҳажмини 2024 йилда 30,8 триллион сўмгача ва 2025 йилда 38 триллион сўмгача ошириш;
  • маҳсулотлар экспорти ҳажмини 2024 йилда 1,5 миллиард АҚШ доллари ва 2025 йилда 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида таъминлаш.

 

Электротехника саноатида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг йиғма параметрлари тасдиқланди.

 

Электротехника саноатида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024–2026 йилларда тижорат банкларига уларнинг буюртмасига асосан 10 йил муддатга, йиллик 5% ставкада уч йиллик имтиёзли давр билан 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.

 

Бунда  кредит линияси ҳисобидан тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 7% ставкада (шундан 2% банк маржаси) кредитлар ажратилади.

 

2027 йил 1 январга қадар электротехника саноатидаги корхоналарга даромад солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларини 50%га  камайтириш шаклида солиқ имтиёзлари берилади, уларнинг электр маҳсулотларини сотишдан тушган тушум миқдори камида 80%ни ташкил қилади.

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:

  • 15% – 3 ёки ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда;
  • 2% – иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда;
  •  8% – битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этганда.

 

Шунингдек, қарор билан 2024  йил 1 февралдан бошлаб  Ўзбекистонга олиб кириш учун ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлари иштирок этиши, уларнинг сифати, хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш кафолатларини таъминлайдиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.

 

2024 йил 1 февралдан бошлаб:

  • электротехника саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё ва бутловчи қисмларни импорт қилишда, шу жумладан 120 кун кечиктириб тўлашда, ҚҚСни ҳисобга олиш имкониятини берувчи тизимда бир вақтнинг ўзида исталган миқдорда БЮД юбориш, импорт бўйича ҚҚСни биринчи навбатда солиқ органларидаги ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисобидан ундириш, сўнгра етмаган қисми бўйича ундирувни божхона депозитидаги маблағларга қаратиш тартиби жорий этилади;
  • ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган корхоналар «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига аъзолигидан қатъи назар, уюшма тавсиясига асосида «ваколатли иқтисодий операторлар» реестрига  киритилади;
  • мажбурий рақамли маркировка қилинадиган маиший техника маҳсулотларини рўйхатга олиш, мувофиқлик сертификати бериш ва мувофиқлик декларациясини рўйхатга олиш қатъий равишда тегишли маркировка коди олингандан кейин амалга оширилади;
  • маҳаллий ишлаб чиқарилган электротехника маҳсулотлари харидини амалга ошириш бўйича алоҳида Миллий саноат порталида саҳифа яратилади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган мажбурий кўрсаткичларни аниқлашни таъминлайдиган, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган синов лабораторияси мавжуд бўлмаган сертификатлаштириш органлари томонидан электротехника маҳсулотларига мувофиқлик сертификатларини бериш тақиқланади.

 

Янги турдаги юқори технологияга асосланган электротехника маҳсулотлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ўзлаштириш мақсадида «OhangaronTech Industrial» технопарки негизида «Eltech Industrial» технопарки ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова