Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқингРезидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин - buxgalter.uz сайтида ўқинг25 августгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди - buxgalter.uz сайтида ўқингҚайси импорт қилувчилар реализация ҳажмидан қатъи назар ҚҚСни тўлашга ўтишлари лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингТан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқинг

Энг яхши секторлар раҳбарларига автомобиллар совға қилинади

09.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 8.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.

 

Секторлар ишини яхшилаш учун қатор ташкилий қарорлар қабул қилинди.

 

Демак, туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар штаби таркибига киритиладиган
идора ва ташкилотларнинг намунавий рўйхати  тасдиқланди. Бу бутун мамлакат бўйича шунга ўхшаш жамоаларни  шакллантириш имконини беради.

 

Ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар ва солиқ идоралари тузилмасида секторларнинг “туман – минтақа – республика” вертикал бошқарув тизими жорий этилди.  Ҳар бир идора бутун республика бўйича унга топширилган секторлар ишига масъул бўлади.

 

Секторлар раҳбарлари уларнинг штабига ишга жалб қилинадиган бошқа ташкилотлар ходимларини тасдиқлайдилар. Штаб котиби  лавозим маоши сақлаб қолинган ҳолда асосий иш жойи бўйича юкламадан озод этилади ва ҳатто унинг 50%игача миқдорда устама ҳақ тўланади.

 

2019 йилнинг 1 апрелидан қуйидагиларни қамраб олувчи республика бўйича ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади:

  • уйма-уй юриш, ўтказилган суҳбатлар, келиб тушган мурожаатлар натижасида аниқланган муаммолар ва уларнинг ҳал этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  • ижтимоий соҳа ва бошқа объектлардаги мавжуд ҳолатларни ўрганиш натижасида аниқланган муаммо ҳамда уларнинг ҳал этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  • секторлар фаолияти юзасидан электрон статистик ҳисобот шакллари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича “йўл хариталари” ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар.

 

Уни модуль сифатида бошқа тизим - Hudud”га интеграция қиладилар.

 

Президент туманлар (шаҳарлар) секторлари раҳбарларига ҳар ҳафтада камида 1 маротаба, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар секторлари раҳбарлари эса ҳар ойда камида 2 маротаба жойларга чиққан ҳолда жисмоний шахслар билан уларнинг ижтимоий масалалари ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари билан тегишли фаолият соҳалари кесимида қабуллар ўтказиш мажбуриятини юклади.

 

Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, ИИВ ва ДСҚ ҳар йилнинг 15 январига қадар ҳар бир тизим бўйича сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолайдилар. Ҳар бир идорадан энг юқори кўрсаткичга эришган 2 нафар раҳбар автомобиль билан мукофотланади. Секторлар фаолиятини намунали ташкил этганлик  ва унинг ишида фаол қатнашганлик учун қимматбаҳо совғалар ва мукофотлар берилади.

 

Ҳужжатда бошқа ташкилий чоралар ҳам назарда тутилган.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_