Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил октябрь ойи учун бош бухгалтер режаси Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочини хизмат сафарига юбориш мумкинми Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлайдилар

Ёпиқ суд мажлислари маълумотларини ошкор қилганлик учун – жиноий жавобгарлик

29.09.2025

Рус тилида ўқиш

26.09.2025 йилдаги ЎРҚ-1084-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ва тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти зиммасига юкланган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

 

Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда, суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.

 

Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суднинг рухсатисиз суд муҳокамаси маълумотларини ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.

 

Тилхатда шунингдек Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ мазкур мажбуриятни бузганлик учун жавобгарлик (БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача эркинликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси) ҳақидаги огоҳлантириш акс эттирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 

 


.

Валюталар курси

2025-09-29
  • USD:12138.67 (+0.00) сум
  • EUR:14176.75 (+0.00) сум
  • RUB:145.36 (+0.00) сум