Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкинХодимларга фоизсиз қарзлар бериш мумкинмиCovid-19 учун тестларни олиб кириш ва реализация қилишда ҚҚС тўлаш зарурмиМҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари кимга қоплаб берилади

Ер участкаларидан фойдаланишни бузганлик учун қатъий жавобгарлик жорий қилинди

23.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 16.08.2021 йилдаги «Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-708-сон Қонун имзоланди.

 

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ Халқ депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинган ҳужжатлар устидан суд тартибида шикоят қилиниши, прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин.

 

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш фуқароларга 25 БҲМ, мансабдор шахсларга эса 50 БҲМ миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади (Жиноят кодексининг 2291-м.).

 

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва унга туташ ҳудудлар ҳамда ажратилган ер участкасига туташ бўлмаган участкаларда қурилиш ишларини амалга оширганлик фуқароларга 150 БҲМ, мансабдор шахсларга эса 300 БҲМ миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

 

Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун ҳам тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик (2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) белгиланди.

 

Шунингдек Жиноят кодексига янги киритилган 2296-моддада суғориладиган ер участкаларини сотганлик ёки уни ноқонуний тарзда ўзга шахсга берганлик учун жавобгарлик белгиланган. Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш 400 БҲМдан 500 БҲМгача жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Тегишинча, ўша қилмиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган бўлса, 8-10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Бундан ташқари, Қонун билан ер муносабатларига оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилди.

 

Ер кодексида вилоятлар ҳокимларининг ер участкаларини эгаликка бериш, улардан қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланиш ва ижарага бериш бўйича ваколатлари ўзгартирилди, ҳокимлар ер участкаларини ижарага бериш бўйича танловлар якунини тасдиқлаши мумкин.

 

Вилоятлар ҳокимларининг ер муносабатлари соҳасидаги қарорлари лойиҳалари ҳудудий адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши лозим.

 

Туман ҳокимларининг ер участкаларини ижарага бериш бўйича ҳуқуқи чекланган. Тегишинча, туман ҳокимиятлари билан қуйидаги турдаги ер участкалари бўйича ижара шартномаси тузилади:

  • ҳукумат томонидан илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига, агросаноат кластерларига, инвесторларга бериладиган ер участкалари;
  • электрон танлов натижалари тасдиқланганидан кейин вилоят ҳокимининг қарорига асосан бериладиган ер участкалари;
  • электрон аукционда бериладиган ер участкалари;
  • ҳукумат томонидан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига бериладиган ер участкалари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.