Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Автоматлаштирилган таққослаш тафовутларни келтириб чиқарганда... ШЖБПҲга бадаллар: мажбурий ва ихтиёрий бадалларни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак Масъулияти чекланган жамиятдан иштирокчининг чиқиши қандай расмийлаштирилади Масъулияти чекланган жамиятдан иштирокчининг чиқиши қандай расмийлаштирилади

Ёшларни оилавий ҳаётга қандай тайёрлашади

21.05.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2026 йилдаги "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда оилавий маслаҳат хизматларини ташкил этиш  чора-тадбирлари тўғрисида"ги 257-сон қарори қабул қилинди.

 

Мақсад - ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ҳуқуқий ва психологик хизматлар кўрсатиш, ота-оналарни ўқитиш дастурлари орқали болаларни масъулиятли тарбиялаш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилашдан иборат.

 

Бунинг учун туман (шаҳар) ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ҳузурида юридик шахс бўлмаган оилавий маслаҳат пунктлари ташкил этилади.

 

Улар никоҳдан ўтаётган ёшларни, турмуш қурганига 5 йил бўлмаган, муаммолари бор ёш оилаларни ўқитади, психологик, ҳуқуқий ва тиббий соҳаларда оилавий маслаҳат хизматларини кўрсатади.

 

Шунингдек, ёшлар учун гиёҳвандлик, оила иқтисодиёти ва бюджет, репродуктив саломатлик асослари, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, жумладан, оилавий низоларни зўравонликсиз ҳал қилиш маданиятини шакллантириш бўйича тренинглар ташкил этиш режалаштирилган.

 

Ушбу пунктларда хотин-қизларга замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича маслаҳатлар берилади, хавфсиз миграцияни таъминлашда ёрдам кўрсатилади, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва хорижий тилларга ўқитилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

• Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш марказларидаги оилавий маслаҳат пунктларининг чора-тадбирлар режаси;

• Оила ва хотин-қизлар марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                             Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2026-09-26
  • USD:11825.40 (+0.00) сум
  • EUR:13483.32 (+0.00) сум
  • RUB:140.34 (+0.00) сум