Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ ва БҲМнинг ўзгариши иш ҳақини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади Янгича муддатли тўлов: савдо корхоналари учун нималар ўзгаради Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – Buxgalter Pro

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг судларга мурожаат қилиш жараёни соддалаштирилди

17.08.2026

Рус тилида ўқиш

14.08.2026 йилдаги ЎРҚ-1165-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқаролар ва тадбиркорлар учун иқтисодий ва маъмурий судларга мурожаат қилишда янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда одил судловдан фойдаланиш даражасини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Қонун иқтисодий ва маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга, шунингдек фуқаролар ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини янада кучайтиришга қаратилган янги ҳуқуқий институтларни жорий этиш доирасида қабул қилинди.

 

Қонун билан Жиноят-процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ва «Судлар тўғрисида»ги Қонунга иқтисодий судларни маъмурий бошқарув тизимини соддалаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

 

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий суд томонидан низоларни ҳал этиш жараёнида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини белгиловчи норма кўринишида қўшимча киритилди.

 

Бундан ташқари, мамлакат ҳудудидан ташқарида юрисдикцияни жорий этиш мақсадида Маъмурий-процессуал ҳуқуқ кодекси ва Иқтисодий процессуал кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Шу билан бирга, давлат органи мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг маъмурий суд мажлисида мажбурий иштирок этиши тартиб-таомилини, ишончни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва дастлабки эшитувни таъсис этиш принципини жорий этиш назарда тутилмоқда.

 

Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиши муносабати билан қарздорга қўйилган бошқа талаблар кўриб чиқилмаган, шунингдек дастлабки эшитув натижаларига кўра ариза кўриб чиқилмасдан рад этилган ҳолларда тўланган давлат божини қайтариш назарда тутилган.

 

Мазкур Қонун фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан судларга мурожаат қилиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга, судлар фаолияти самарадорлигини оширишга, шунингдек давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишга хизмат қилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова