Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият: янги қоидалар

28.02.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2022 йилдаги «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 88-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • умумий қоидалар. Низомда ишлатиладиган асосий тушунчаларга қуйидагилар киради: хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият; хабардор қилувчилар; хабарнома; хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар; хабарномалар реестри ва бошқалар;
  • фаолиятни амалга оширишнинг талаблари ва шартлари:

- талаблар ва шартларга риоя этилиши шартлиги ҳамда уларни бажариш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олиш;

- хабарномада кўрсатилган ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш;

- хабардор қилувчиларнинг номи, юридик манзили ўзгарганлиги рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ёки филиал ва ваколатхона очилгандан сўнг ваколатли органга 10 иш куни ичида "Лицензия" AT ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинет орқали хабар бериш;

  • фаолиятни бошлаш ҳақида хабарнома юбориш ва уни ҳисобга олиш тартиби. Хабардор қилувчилар ЭРИдан фойдаланган ҳолда, фаолиятни амалга оширишни бошлаши учун ваколатли органга "Лицензия" AT ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади;
  • хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини тўхтатиш, қайта тиклаш ва тугатиш тартиби. Тўхтатиш, қайта тиклаш ва тугатиш турли сабабларга кўра рўй беради. Масалан, хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолияти (ҳаракатлари) қуйидаги асосларга кўра муайян муддатга тўхтатилиши мумкин:

- ваколатли органнинг ташаббуси билан;

- фаолиятни тугатиш тўғрисида иш судда кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар.

  • фаолиятни назорат қилиш тартиби. Назорат қилиш қуйидаги шакллар бўйича амалга оширилади:

-  "Лицензия" AT орқали хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши бўйича масофавий мониторинг;

- хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва текширувларни мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан белгиланган тартибда келишилганда жойига чиққан ҳолда текшириш орқали;

- хабардор қилувчиларларнинг фаолияти билан боғлиқ статистик ахборотларни ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали.

  • хабарномалар реестрини юритиш тартиби. Хабарномалар реестри "Лицензия" АТда электрон шаклда юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади. Хабарномалар реестри ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида юритилади;
  • ваколатли органларнинг қарорлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ва уни кўриб чиқиш тартиби. Хабардор қилувчилар "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқ ваколатли органнинг қарорлари ҳамда унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилишга ҳақли.

 

Ҳужжат билан Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш билан боғлиқ маъмурий шикоятларни республика даражасида кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашларининг намунавий таркиби тасдиқланган.

 

Шунингдек, қарор билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.03.2022 йилдан кучга киради.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16