Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

Хабардор қилиш тартибида божхона брокерини рўйхатдан ўтказиш жорий этилмоқда

10.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 05.09.2024 йилдаги ЎРҚ-956-сон Қонун имзоланди, унга асосан Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, ҳужжат билан ваколатли давлат органини божхона брокери сифатида фаолиятни ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.

 

Шу билан бирга, мазкур фаолият турларини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилмаганлик учун жавобгарлик жорий этилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2024 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова