Президент томонидан фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарор имзоланди (26.02.2020 йилдаги ПҚ-4618-сон қарорга қаранг).
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ҳар йилги ҳарбий чақирув март-апрель ойларига кўчирилган, Бунгача у февраль-март ойларида амалга оширилган.
Тегишинча, 2020 йил март-апрель ойларида:
- армияда хизмат қилиш муддатини кечиктириш ва озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирув ёшидаги фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Эълон қилинган кампания асносида Қуролли Кучлар сафига кирмайдиган чақирилувчилар сафарбарлик чақируви резервига олинади (батафсил қаранг).
- белгиланган муддатни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.