Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ҳарбий прокуратура ходимларига – кўкрак нишони ва ипотека бўйича имтиёзлар берилади

18.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 388-сон қарори қабул қилинди.

 

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра эндиликда ҳарбий прокуратура ходимлари ҳам «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.

 

Маълумот учун: ушбу кўкрак нишони билан Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар тақдирланади.

 

Шунингдек ҳарбий прокуратура ходимларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари тақдим этилади. Муқаддам бундай имтиёзлар Миллий гвардия, ИИВ, ФВВ ва ДХХнинг шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларига тақдим этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах