Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ПҚ-296-сон қарор бўйича чакана савдода нималар ўзгармоқда «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак Лизингга олувчида лизингни қандай ҳисобга олиш керак

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича биотехник тадбирлар қандай ўтказилади

27.01.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.01. 2025 йилдаги ВМҚ-31-сон қарори билан Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Биотехник тадбирлар – ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш, тиклаш ва кўпайтириш, уларнинг яшаш муҳити, кўпайиш жойлари ва миграция йўлларини сақлаб қолиш, овчилик ва балиқчилик хўжаликлари маҳсулдорлигини ошириш мақсадида йўналтирилган илмий асосланган тадбирлар мажмуи.

 

Ҳужжат билан ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни ўтказиш тартиби белгиланди. Низом қуйидагиларни белгилайди:

• биотехник тадбирларни ўтказиш мақсадлари ва усуллари;
• биотехник тадбирларни ўтказиш ҳудудлари ва уларга қўйиладиган талаблар;
• тадбирлар натижаларини мониторинг қилиш ва улар натижалари тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириш тартиби;                        • молиялаштириш тартиби.

 

2025 йил 1 апрелгача атроф табиий муҳитни мониторинг қилиш ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга ошириш тизимини ягона геоахборот маълумотлар базасига киритиш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 24.01.2025 йилдан  кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-10-10
  • USD:12123.38 (+0.00) сум
  • EUR:14094.64 (+0.00) сум
  • RUB:149.19 (+0.00) сум