Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳоким ўринбосарлари Дипломатик академияда малака оширади

13.01.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2023 йилдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитиш, шунингдек, айрим лавозимдаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 8-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, дипломатик лавозимларга тайинланаётган номзодлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда ўқишлари лозим.

 

Муддати 5 кундан 1 йилгача (25 дан 1152 соатгача) бўлган ўқув курслари анъанавий ва  масофавий шаклларда ташкил этилади.

 

Сўнгги 3 йилда хорижий давлатлардаги тайёрлов ва малака ошириш курсларида ўқиш муқобил тайёрлашдан ўтиш ҳисобланади. Муқобил тайёрлашдан ўтган тингловчиларнинг хорижий давлатларда олган таълим тўғрисидаги ҳужжати (сертификати) асосида уларга нисбатан сертификат амал қилиш муддати давомида Академия ўқув курсларида ўқиш талаб этилмайди.

 

Ўқув курслари якуни бўйича тингловчилар ёзма шаклда имтиҳон топширишади. 55 ва ундан юқори балл тўплаган тингловчиларга ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида сертификат берилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги мутахассислари  ҳар уч йилда бир марта Академияда ўқишлари шарт.

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум