Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳоким ўринбосарларига шахсий жавобгарлик юкланади

27.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 24.08.2021 йилдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5230-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 10.02.2021 йилдаги ПФ-6166-сон Фармонига мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлашда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз «технологик занжир»нинг янгича таъсирчан тизими жорий этилди.

 

Маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ўринбосарлари ўзлари масъул бўлган йўналишлар бўйича туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари учун шахсан жавобгар эканликлари белгиланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Белгиланишича, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти ҳар чорак якуни бўйича маҳаллий вакиллик ҳокимияти органлари йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади ҳамда баҳоланади. Бунда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ўринбосарлари томонидан самарадорлик кўрсаткичлари ижроси 70%дан кам таъминланганда «қониқарсиз», 71%дан 90%гача – «қониқарли», 91%дан 99%гача – «яхши», 100% ва ундан юқори бўлганда – «аъло» деб баҳоланади.

 

Мазкур баҳолаш тизими 2021 йил якунига қадар эксперимент тариқасида амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўтказилган эксперимент якунларига кўра 2022 йил 1 февралга қадар баҳолаш тизимини такомиллаштириш, муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

 

2021 йил 1 ноябрга қадар маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш натижалари ва динамикаси ҳақидаги маълумотларнинг реал вақт режимида идоралараро электрон алмашинувини таъминлайдиган электрон ахборот тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум