Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

06.10.2021

Рус тилида ўқиш

4.10.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-719-сон Қонун қабул қилинди.

 

Қонун билан ЖКда ҳокимият вакилига тўсқинлик қилганлик учун, шунингдек МЖТКда ички ишлар органлари ходими ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими)нинг қонуний талабларини бажармаганлик, уларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганлик ва ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.

 

Демак, ЖКнинг 219-моддасига мувофиқ энди хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш:

  • 50 БҲМдан 100 БҲМгача (илгари – 50 БҲМгача) миқдорда жарима;
  • ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
  • ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • ёки бир йилдан уч йилгача (илгари –1 йилгача) озодликни чеклаш;
  • ёки бир йилдан уч йилгача (илгари –1 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ушбу шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

МЖТКнинг 194, 1941-моддаларига мувофиқ ички ишлар органлари ходими ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими)нинг қонуний талабларини бажармаганлик 1 БҲМдан 12 БҲМгача (илгари –  БҲМнинг 1/2 қисмидан 2 БҲМгача) миқдорда жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда 12 БҲМдан 15 БҲМгача (илгари –2 БҲМдан 3 БҲМгача) миқдорда жарима солишга ёки ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

Ички ишлар органлари ходимларининг, шунингдек Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг (ходимларининг) ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш 3 БҲМдан 20 БҲМгача (илгари – 3 БҲМдан 5 БҲМгача) жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 195, 1951-м.).

 

МЖТКнинг 198-моддасига мувофиқ Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 БҲМдан 12 БҲМгача (илгари – БҲМнинг 1/2 қисмидан 1 БҲМгача), мансабдор шахсларга эса – 3 БҲМдан 15 БҲМгача (илгари – 1 БҲМдан 2 БҲМгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик фуқароларга 12 БҲМдан 15 БҲМгача (илгари – 1 БҲМдан 3 БҲМгача), мансабдор шахсларга эса – 15 БҲМдан 20 БҲМгача (илгари – 3 БҲМдан 5 БҲМгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ҳужжат 5.10.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16