Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Хоразм” инновацион технопарки ташкил этилмоқда

17.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2019 йилдаги “Хоразм вилоятининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 585-сон қарори қабул қилинди.

 

Технопарк Урганч давлат университети ҳузурида фаолият кўрсатади. Унинг дирекцияси  Урганч давлат университетига берилган Урганч саноат коллежининг бино ва иншоотларида жойлаштирилади.

 

Резидент мақоми Хоразм вилояти ҳокимлигининг қарорига асосан хўжалик субъектларига танлов асосида 10 йил муддатга берилади. Технопарк дирекцияси резидентларни рўйхатга олади.

 

“Хоразм” технопаркининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • ҳудудда илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тезкор ва кенг жорий этиш, жумладан рақобатбардош ва инновацион маҳсулотлар ва хизматларни яратиш, келгусида уларни сотиш учун талабалар ва ёш олимларга қулай шароитлар яратиш орқали;
  • юқори технологиялар соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва илмий-техник ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун ягона майдон яратиш орқали ҳудуднинг инновацион имкониятларини ошириш;
  • стартап-лойиҳаларни жорий этиш ва ҳудуднинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш учун илмий ва лаборатория тадқиқотларини ўтказиш жараёнига олимлар, кафедра илмий ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилар ва талабаларни жалб этиш;
  • замонавий талабларга жавоб берувчи малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек ҳудудни сифатли юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интергациясини янада мустаҳкамлаш;
  • ҳудудда юқори технологияли инфратузилма хусусан замонавий лабораториялар ва ишлаб чиқариш майдонларини яратиш, шунингдек венчур молиялаштириш механизмидан фойдаланиш имкониятларини назарда тутган ҳолда илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда технопарк резидентларини қўллаб-қувватлаш;
  • етакчи компаниялар вакиллари, юқори малакали мутахассислар экспертлар иштирокида маҳорат дарслари, тренинглар ташкил этиш, шунингдек ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ишлаб чиқарувчилар билан инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16