Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳунармандлар “Мен Қўқонга бораман” танловида иштирок этишлари мумкин

04.10.2019

Рус тилида ўқиш

Шунингдек, ҳар 2 йилда бир марта Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади. Бу Президентнинг 2019 йил 3 октябрдаги Фармонида белгиланган. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Фестиваль сентябрда ўтказилади, у “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўз ичига олади.

 

Қуйидагилар фестивалнинг вазифаларига киради:

  • Ўзбекистоннинг миллий ҳунармандчилик анъаналарини давом эттириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бой маданий меросини дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этиш ва шу орқали жаҳондаги турли миллий маданият ва қадриятларни яқинлаштириш;
  • миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати соҳасининг халқаро обрў-эътиборини мустаҳкамлаш, “Қўқон – Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” брендини кенг тарғиб этиш ҳамда мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш;
  • жаҳон халқ амалий санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш;
  • ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг замонавий билимлар билан бирга, халқ амалий санъатининг назарий ва амалий жиҳатларини пухта эгаллаши учун кенг имкониятлар яратиш.

 

Ҳужжатда тадбирга тайёргарлик кўриш тартиби баён этилган. Илмий-амалий конференцияда ҳунармандчилик соҳасидаги муаммолар хорижий мутахассислар иштирокида муҳокама қилинади, бу борада назарий ва амалий тажриба алмашинилади. Шунингдек, ҳунармандчилик йўналишида фойдаланилмаётган имконият ва ресурсларни аниқлаб, мазкур соҳани ривожлантириш истиқболларини белгилаш, илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

 

Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб этиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида кўрик-танловлар ўтказиш кўзланган.

 

ССП ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси 3 ой муддатда “Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади. Ҳужжат ҳунармандчилик соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ҳуқуқий базани мустаҳкамлайди.

 

Константин Мосин.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум