Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди

13.07.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 11.07.2023 йилдаги “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-854-сон Қонун имзоланди.

 

Қонун билан МЖТКга, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда. Улар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар органларига ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутади.

 

Шунингдек, ички ишлар органларининг патруль-пост хизматига ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш каби жамоат тартибини сақлаш соҳасига оид маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш ваколати берилмоқда.

 

Чунончи, МЖТКнинг 248-моддасига киритилган қўшимчалар билан қуйидагилар ички ишлар органлари номидан  маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди:

  • ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмаларининг мансабдор шахслари;
  • ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари.

 

МЖТКнинг 2481-моддасидаги ўзгартиришларга мувофиқ, Миллий гвардия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

  • Миллий гвардиянинг Жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосари ва бўлим бошлиқлари;
  • Миллий гвардиянинг Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари;
  • Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда суриштирув бўлимларининг бошлиқлари;
  • Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
  • Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
  • Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармалари, туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимлари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари.

 

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисида баённома тузиш учун энди Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ҳам ҳуқуқбузарни ички ишлар органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига ушлаб келтиришлари мумкин (эслатиб ўтамиз, ҳуқуқбузар ички ишлар органлари ходимлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамоатчи инспекторлари, овчилик жамоатчи инспекторлари, балиқларни муҳофаза қилиш жамоатчи инспекторлари ва ўрмонларнинг жамоатчи инспекторлари томонидан ушлаб келтирилиши мумкин). Тегишли ўзгартиришлар МЖТКнинг 284-моддаси учинчи қисмига киритилди.

 

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун ва “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчалар билан ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари энди атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир тадбирларни ўтказишлари ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўришлари керак.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум