Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қандай қайтарилади

06.09.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тизимини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги 484-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 30.04.2022 йилдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-232-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари (маҳаллий туристлар) учун республика ҳудудларида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби («Cashback») жорий этилади.

 

Саёҳат харажатлари электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали қайтарилади.

 

Туризм ва маданий мерос вазирлигига Платформани ишлаб чиқиш топширилди. 2022 йил 1 октябрга қадар Платформа орқали жойлаштириш воситалари, туроператорлар ва турагентлар, гидлар (гид-таржимонлар), йўлбошчи-инструкторлар ва экскурсоводлар томонидан хизматлар кўрсатилиши учун шароитлар яратилади.

 

Транспорт вазирлиги томонидан «Uztrans» интерактив ахборот тизими, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа йўловчи ташиш лицензиясига эга ташкилотларнинг электрон чипталарни харид қилиш порталлари Платформа билан интеграция қилинади.

 

Платформани ДСҚнинг махсус мобиль иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилиш орқали мобиль илова ёрдамида харажатларнинг ҳақиқийлиги текширилади, чекларнинг матрицали штрих-кодлари (QR-кодлар) текшириб кўрилади ва саёҳатларни рўйхатдан ўтказган ҳолда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойлари кўрсатилади.

 

Саёҳат харажатлари қуйидаги ҳолларда қайтарилади:

  • авиа, темир йўл ва (ёки) автомобиль транспортидан фойдаланиш;
  • жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;
  • маданият ташкилотларига ташриф буюриш.

 

Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

  • авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15%и, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
  • темирйўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15%и, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
  • жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15%и, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
  • маданият ташкилотларига ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50%и, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

 

Саёҳат харажатлари учун маблағлар фақат Платформа орқали маҳаллий туристларнинг банк картасига саёҳат якунлангач қайтарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16