Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ихтисослашган ташкилотлар давлат харидларида ёрдам беради

25.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни  кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3057, 20.08.2018 й.)

 

Ихтисослашган ташкилот – белгиланган талабларга мувофиқ келадиган, давлат буюртмачиларига давлат харидини ўтказишни ташкил этиш бўйича пуллик хизматлар кўрсатадиган юридик шахс.

 

Масалан, у товар (иш, хизмат)ларнинг бошланғич нархини белгилайди,  маркетинг ва бошқа тадқиқотларни ўтказади, реклама ишларини ташкил этади, хабарномаларни, эълон матнларини ва харид ҳужжатларини, шартномалар лойиҳаларини расмийлаштириш билан шуғулланади, харид тартиб-таомилини ташкил этишда иштирок этади ва ҳ.к. Ихтисослашган ташкилот ўзи ташкилотчи бўлган харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиси сифатида иштирок эта олмайди.

 

Ихтисослашган ташкилотларни танлаш давлат буюртмачиси томонидан алоҳида рўйхатда мавжуд бўлган ихтисослашган ташкилотлар орасидан танлов асосида амалга оширилади. У ЛБМА сайтида эълон қилинади ва ҳар ойда янгиланади.

 

Бу рўйхатга кириш учун ихтисослашган ташкилот қуйидаги талабларга мувофиқ келиши керак:

  • Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган юридик шахс бўлиши;
  • Таъсисчилар орасида давлат хариди субъекти: давлат буюртмачиси,  харид тартиб-таомили иштирокчиси, давлат харидларининг ижрочиси, харид комиссияси, махсус ахборот портали оператори ёки эксперт бўлмаслиги;
  • таъсисчилар жумласида оффшор ҳудудда рўйхатдан ўтказилган компанияларнинг мавжуд эмаслиги;
  • штатида хизмат кўрсатиш бўйича амалий тажрибага эга бўлган бир нафардан кам бўлмаган ходимга эга бўлиши;
  • махсус ахборот порталига уланиш имконини таъминловчи дастурий техник қурилмага эга бўлиши.

 

Санаб ўтилган мезонларга мувофиқ келадиган ташкилот рўйхатга киритиш тўғрисидаги ариза (тасдиқланган шакл бўйича) билан ЛБМАга мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат 5 календар куни давомида кўриб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16