Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилмоқда

08.04.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 01.04.2024 йилда ПФ-55 сонли “Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонни имзолади.

 

Академиклар иштирокидаги дарслар

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиёти йўлга қўйилади. Мазкур мактабларда қуйидагилар режалаштирилган:

● ўқувчиларнинг яратувчанлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дарслар ташкил этиш;

● ўқувчиларга амалий лойиқаларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларида кўмак кўрсатиш;

● ўқувчиларни ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этиш.

 

Ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш мақсадида "Ёш академиклар" клублари ташкил этилади.

 

Ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизматтурини яратишни назарда тутувчи "Ихтирочиликка қадам" танлови ўтказилади.

 

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда SТЕМ модели жорий этилади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда тажриба-синов тариқасида "Янги Ўзбекистон" университети билан ўзаро интеграциялашган ўқувчиларни муҳандислик асосларига ўргатиш бўйича таълим дастурларини жорий қилинади.

 

Бунда:

● Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ўқув жараёни 5 йиллик дастурлар асосида SТЕМ модели бўйича ташкил этилади. 

● муҳандислик дастурларига танлов умумий ўрта таълим муассасаларининг математика, мантиқий фикрлаш, информатика ва муҳандислик йўналишлари бўйича қобилияти бор 6-синф битирувчилари орасида амалга оширилади.

● муҳандислик таълим дастурлари “Янги Ўзбекистон” университети бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади;

● муҳандислик таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган битирувчиларга ўз ўқишини "Янги Ўзбекистон" университети тегишли бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичидан давом эттириш ҳуқуқи берилади.

 

Чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади 

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:

  • чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади.

 

Математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

 

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.

 

Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:

● Кембридж  (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;

● Президент мактабларида камида бир йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.

 

"Турон йўлбарслари" ҳарбий спорт мусобақалари

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Агентлик тизимидаги мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг янги тизимини жорий қилиш мақсадида дарсдан ташқари қуйидаги машғулотлар ўтказилади:

5-8-синфларда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларимизнинг ибратли ҳаётини бугунги ҳарбийларимиз жасорати билан боғлаб, Ватан ҳимоячиси кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган машғулотлар;

9-11-синфларда ҳарбий ўйинлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, ўқувчиларнинг ҳарбийлар билан бевосита учрашувларини ташкил этиш орқали ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини ошириш ва ҳарбий хизматга тайёргарлик босқичини ўташга йўналтирилган машғулотлар;

  ● ҳар йили ўқувчилар ўртасида "Турон йўлбарслари" ҳарбий спорт мусобақалари.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

● 2025-2026 йилларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида 8 та янги ихтисослаштирилган мактабларнинг манзилли рўйхати;

● Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини
самарали ташкил этиш ҳамда улардаги таълим сифати натижадорлигини ошириш бўйича
"Йўл харитаси".

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум