Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

II чоракда 8,12 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда

22.05.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил II чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 286-сон қарори қабул қилинди.

 

Тармоқлар ва ҳудудлар томонидан хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ 2024 йил II чорагида 8,12 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар, шу жумладан 7,27 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар, 853,8 млн АҚШ доллари миқдорида – давлат кафолати остида хорижий кредитлар ўзлаштирилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024 йил II чорагида тармоқлар ва ҳудудлар кесимида хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2024 йил II чорагида инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур;
  • 2024 йил II чорагида ишга тушириладиган йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларининг манзилли рўйхати;
  • Ўзбекистон Республикаси номидан ёки давлат кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-14
  • USD:12614.80 (+0.00) сум
  • EUR:13626.51 (+0.00) сум
  • RUB:143.33 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25