Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ҚҚС тўловчисига Солиқ кодексининг 483-моддаси 90-қисми бўйича солиқ имтиёзини қандай қўллаш мумкин? 2026 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга тўловлар қандай ҳисобланади

Ижро интизомига масъул амалдорлар малакасини оширади

26.02.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2026 йилдаги "Давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг малакасини ошириш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 72-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 25.07.2025 йилдаги ПФ-117-сон Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари ходимларини ҳар уч йилда бир маротаба режа-график асосида Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигида малакасини ошириш амалиёти жорий этилмоқда.

 

Ҳужжат билан Давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда малака оширишнинг намунавий режа-жадвали тасдиқланди.

 

Ижро интизомига масъул ходимларнинг малакасини ошириш назарий ва амалий тайёргарлик шаклида амалга оширилади. Бунда, назарий тайёргарлик Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида, амалий тайёргарлик эса Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва ижро интизоми бўйича намунали давлат органида ташкил этилади.

 

Малака оширишнинг умумий давомийлиги 40 соатни, шу жумладан 24 соатлик назарий тайёргарликни ташкил этади.

 

2026 йилда ушбу жараённи апрель ойидан бошлаш режалаштирилган.

 

Адлия вазирлиги томонидан ижро интизомига масъул ходимларнинг маълумотлар базаси шакллантирилади ва юритилади. Малака ошириш натижаларига кўра гувоҳнома берилади.

 

Ходимларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар уларни ўқитишга юборган ташкилотнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                 Лола Абдуазимова