Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қандай қарз ТСОЯЭАТда умидсиз деб эътироф этилади“Асосий” ходим қабул қилиниши муносабати билан ўриндошни ишдан бўшатиш мумкинмиbuxgalter.uz да янги:“Тушумлар бўйича ҳисобот”даги янги опция “салбий” ЭҲФ муаммосини ҳал қиладими?

Иккита янги жамғарма ташкил этилади

28.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2021 йилдаги 36-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

 

Жамғармалар Президентнинг 22.10.2020 йилдаги ПҚ-4870-сон қарорига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилмоқда.

 

Жамғармалар маблағлари:

а) қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

  • кўрсатиладиган пулли хизматлар ҳисобидан тушадиган маблағлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

 

б)  қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • 75%дан кам бўлмаган миқдорда – илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • 25%дан кўп бўлмаган миқдорда – алоҳида ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.