Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Инсон ҳуқуқлари асослари – интерактив шаклда

15.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 12.08.2019 йилдаги 663-сон қарори).

 

Курсларда давлат органлари (бошқарув ходимлари) ва фуқаролик жамияти институтлари ходимлари инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш масалалари бўйича касбий малакасини ошириши мумкин. Бу ерда БМТга Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузаларини тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини бажариш жиҳатларини билиб олиш мумкин.

 

Ўқитиш мажбурий ҳисобланмайди (тавсиявий тусга эга). Унинг муддати – ишдан ажралган ҳолда 36 соат. Қабул буюртмачи ташкилотлар томонидан ҳар йили 20 ноябргача тақдим этиладиган аризаларга биноан Марказда амалга оширилади. 1 декабргача тингловчиларнинг контингенти шакллантирилади. Қабул қилиш Марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Тингловчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинади.

 

Машғулотлар маърузалар, интерактив семинарлар, амалий ва сайёр машғулотлар,  тажриба алмашиш, мустақил таълим шаклида ўтказилади. “Ақлий ҳужумлар”, “кейс стади”, “жамоа бўлиб ишлаш”, “давра суҳбатлари” ва бошқа форматлар фаол қўлланади. Аудитория машғулотлари 10 дақиқалик танаффус билан 80 дақиқа давом этади. Таълим тили – тингловчиларнинг хоҳишига кўра давлат ёки рус тилида.  Гуруҳда, қоидага кўра, 15-20 киши бўлади.

 

Олинган билимлар суҳбат (тест синови) асосида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги етакчи мутахассислар орасидан камида 3-5 кишидан иборат комиссия томонидан баҳоланади. Ўқитишдан муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади.

 

Таълим олиш пуллик,  тўлов миқдори Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ томонидан белгиланади. Давлат органлари ходимларини ўқитиш харажатлари Давлат бюджетидан тўланади, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар вакилларини ўқитиш харажатлари шартнома асосида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16