Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Институт Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилди

01.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 30 октябрдаги қарорида Марказнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва мақоми белгиланди.  

 

Марказ – ННТ, қайта ташкил этилаётган Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг (ФЖШМҚМИ) ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Марказ директори лавозимига кўра Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши раҳбари ўринбосари ҳисобланади. 1 ноябрдан ЯТС бўйича ходимларнинг лавозим маошларини белгилашда тегишли тариф коэффициентлари икки баравар оширилади.

 

Давлат органлари раҳбарлари Марказга ҳар томонлама кўмаклашади, сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этади, ундан олинган материаллар ва тавсияларни кўриб чиқади. Марказ ўз вазифаларини бажариши учун шартнома асосида етакчи, шу жумладан хорижий муассасалар экспертларини жалб этиш ҳуқуқига эга.

 

Фуқаролик жамияти институтлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган барча НҲҲ лойиҳалари мажбурий тартибда Марказ билан ҳам келишилади. Марказ томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлилларнинг натижалари Ҳукумат ва Парламент томонидан мунтазам муҳокама қилинади ҳамда ОАВда ёритилади. Ҳар йили Марказ Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ҳолати ва уни ривожлантириш тенденциялари тўғрисидаги маърузани Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашига кўриб чиқиш учун киритади, у эса давлат раҳбарига ахборот беради.

 

Марказга фуқаролик жамияти ривожланишини, унинг институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик даражасини, шунингдек, уларнинг мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ривожлантиришга, шу жумладан 2030 йилгача бўлган даврда БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш доирасида қўшган ҳиссасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилган.

 

Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади. Қўшимча манбалар сифатида грантлар, ҳомийлик хайриялари, хўжалик фаолияти ва хизматлардан тушган тушумлар ва тақиқланмаган бошқа манбалар назарда тутилади.

 

Олег Заманов.