Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Интеллектуал мулк муҳофазасида нима ўзгарди

23.08.2021

Рус тилида ўқиш

20.08.2021 йилдаги “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-709-сон Қонун қабул қилинди.

 

Хусусан, 30.08.2001 йилдаги "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги 267-II-сон Қонуннинг 8-моддаси қуйидаги хатбоши билан тўлдирилди:

Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилгандан сўнг Агентлик ушбу талабнома ҳақидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига бир иш куни ичида жойлаштиради.

 

Талабнома ҳақидаги маълумотлар расмий веб-сайтга жойлаштирилгандан сўнг манфаатдор шахслар Агентликка товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун ноҳалол топширилган аризалар ҳақидаги ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин.

 

Шунингдек ушбу қонуннинг 15-моддаси жумла билан тўлдирилди, унга мувофиқ:

  • муҳофазага лаёқатлилик ахборотини излаш талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир ой ичида ўтказилади;
  • товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ гувоҳномада кўрсатилган товарларга нисбатан амал қилади. Бунда мутлақ ҳуқуқ товар белгиси Товар белгиларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш даврида амалга оширилади.

 

"Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги ЎРҚ-42-сон Қонуннинг 35-моддасига “Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати” ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилади, ушбу моддада ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (амалдаги Қонунга биноан - 50 йил давомида).

 

Шунингдек, 65-моддада кўрсатилишича, зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1 000 бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлаши муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини муҳофаза қилиш усулларидан бири ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16