Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди

30.01.2019

Рус тилида ўқиш

У Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида ташкил этилди. Президентнинг 28.01.2019 йилдаги тегишли фармони ва қарори ЎзАда эълон қилинди.

 

Янги вазирлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ваколатли вакиллари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида ташкил этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмаларга эга бўлади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

 

Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

Технологик ривожланиш агентлиги

Кенгаш тугатилаётган Идоралараро божхона-тариф кенгашининг ўрнини босади

Вазифалари

Вазифалари

– чет эл инвесторларини маълумотлар билан таъминлаш ва ҳуқуқий кўмак бериш;

– юзага келган муаммоларни ҳал этиш, зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича уларга хизмат кўрсатиш

– маҳаллий хомашё негизида юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун илғор хорижий технологияларни излаб топиш, жалб қилиш ва жорий этишга кўмак бериш;

– илмий ишланмаларни экспертиза қилиш, уларнинг миқёсини кенгайтириш ва тижоратлаштиришнинг самарали тизимини яратиш;

– илғор технологияларни ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи корхоналарга давлат томонидан кўмак бериш механизмларини шакллантириш

 

Вазирлик фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш объектларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хусусий тадбиркорлик субъектларининг бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлари ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари («йўл хариталари»)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссиянинг ишчи органи функцияларини амалга оширади.

 

Ваколатли давлат органлари ва ташкилотларда, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи замонавий АКТни жорий этиш ИТСВнинг биринчи навбатдаги вазифалари сирасига киради:

  • инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, инвесторлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш, тегишли тармоқ ёки ҳудуднинг инвестиция салоҳияти тўғрисидаги статистик маълумотлар ва ахборотларни тизимлаштириш;
  • давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган инвесторлар ва инвестиция иштирокидаги ташкилотлар мурожаатларининг кўриб чиқилишини мониторинг қилиш.

 

2019 йил 1 мартга қадар «Инвестиция портали»да инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларининг марказлашган маълумотлар базаси ишлаб чиқилади ва жорий қилинади.

 

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими негизида ташқи савдо статистикасини ҳисобга олиш, мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш мўлжалланган.

 

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази қошида ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича бепул курслар ташкил этилади, келгусида бундай курслар тадбиркорликка кўмаклашиш марказларида ташкил этилади.

 

Олег Гаевой.