Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ипак ва жун ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилади

12.07.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 8 июль куни «Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар:

  • ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг 1 килограмми учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;
  • тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50% миқдорда қўлланилади;
  • оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар жун йўналишидаги қўйларни, шунингдек қўлда жун йигириш, ипак матолари, гилам ва кигиз тўқиш ускуналарини сотиб олишга ҳам йўналтирилади;
  • Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Деҳқонобод туманлари, Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани ҳамда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон ва Бойсун туманлари жун йўналишидаги майда шохли молларни етиштиришга ихтисослаштирилади;
  • Президентнинг 28.11.2019 йилдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандида назарда тутилган молиялаштириш тартиби, истисно тариқасида, қўлда жун йигирувчи, гилам ва кигиз тўқувчи ҳамда қўй ва эчки териларидан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ҳунармандларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

 

Президентнинг 9.02.2021 йилдаги ПҚ-4984-сон қарори билан Молия вазирлиги томонидан қоракўлчилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 200 млрд сўм маблағ ажратилган. Мазкур маблағларнинг 50 млрд сўм қисми I босқич сифатида жун йўналишидаги майда шохли молларни етиштиришга ихтисослаштирилган туманлардаги тадбиркорлик субъектлари томонидан лойиҳаларни амалга ошириш учун кредит ажратишга йўналтирилади. II босқичда – 2022 йил 1 апрелга қадар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар I босқич маблағларининг ишлатилиши натижаларига кўра тижорат банклари орқали кредит ажратишга йўналтирилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ҳунармандчилик асосида қўлда шойи матолар, шу жумладан, аъло бахмал тўқиш ҳажмини ошириш ва тўқилган матоларни республикада кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • 2021-2025 йилларда пиллачилик кластерлари томонидан тутзорларда ҳамда пахта ва ғалла майдонлари атрофида тут кўчатларини экиш прогноз кўрсаткичлари.

 

Шунингдек 2021-2025 йилларда:

  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳар йили 30 млн туп;
  • Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳар йили 10 млн туп тут кўчатлари етиштириб беришни таъминлайди.

 

Қуйидагилар қўшимча вазифалар юкланган ҳолда қайта номланди:

  • Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) деб қайта номланди;
  • Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси (кейинги ўринларда – Уюшма) деб қайта номланди.

 

Қўмитанинг доимий эгалигидаги яйловлар ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар томонидан доривор ўсимликларни, шу жумладан, каврак ўсимлигини йиғиш, экиш ва етиштириш Қўмита билан тузилган ижара шартномалари асосида ва унда белгиланган ҳудудларда амалга оширилади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар учун Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидия Қўмита томонидан берилади:

  • қоракўлчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилиб, экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл ва қоракўлча терилари учун;
  • етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун.

 

2022 йилда етиштириладиган пилла (тирик пилла) харид нархи 10%га оширилади.

 

Ҳужжат 9.07.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16