Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иқтисодиёт тармоқлари ходимлари ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади

09.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 4.11.2021 йилдаги 675-сон қарори билан Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Янги тартиб 2022 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

 

Камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларга суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланади ҳамда ОАВ орқали эълон қилинади.

 

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш тартиби;
  • суҳбат жараёнини ўтказишни ташкил этиш;
  • ОТМга тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиш.

 

Тегишли тавсияномага эга бўлган фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача бўлган муддатда Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

 

Суҳбат ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ўтказилади.

 

Суҳбат натижаларига кўра 100 баллик баҳолаш мезони бўйича 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар олий таълим муассасаси ректорининг (директорининг) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

 

Низом олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум