Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иқтисодий ишларни кўриб чиқиш тартиб-таомилига ўзгартиришлар киритилди

15.01.2021

Рус тилида ўқиш

«Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди (12.01.2021 йилдаги ЎРҚ-663-сон).

 

Иқтисодий судларда ишларни кўриб чиқишда суд ҳужжатларини такроран кўриб чиқиш бўйича назорат тартиби бекор қилинди (36-боб).

 

Энди инвестициявий низолар бўйича ишлар ҳамда рақобатга оид ишлар иқтисодий судда кўриб чиқилади (25-м. 1-қ. 5¹, 52-б.). Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларга тааллуқли низолар белгиланди (30¹, 302-м.). Мазкур тоифадаги ишлар йирик инвесторнинг, рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, бевосита Олий суд томонидан кўриб чиқилиши мумкин (32-м.).

 

Прокурорнинг барча ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи чиқариб ташланди. Хусусан, прокурор бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас (49-м.).

 

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақли эканлиги белгиланди, тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно (259-м.).

 

Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш тартиби батафсил ёритилди (274-м. 5-13-қ.).

 

«Ишни кассация тартибида такроран кўриш» тушунчаси киритилди. У 5 нафар судьядан иборат ҳайъат томонидан амалга оширилади (16-м. 3-қ.; 305¹-м.). Кассация шикояти бериш муддати 1 йилгача узайтирилди (илгари – 1 ой давомида берилар эди). Кассация шикоятига илова қилинадиган қўшимча ҳужжатлар белгиланди (288-м.). Кассация шикояти Олий суднинг Иқтисодий масалалар бўйича Суд ҳайъатига берилади (илгари қарорни қабул қилган судга берилар эди). «Кассация инстанцияси судида иш юритилиши» бобига «Ишни талаб қилиб олиш» моддаси (288¹-м.) киритилди. Шунингдек кассация шикоятини иш юритувига қабул қилишни рад этиш учун асослар рўйхати кенгайтирилди (291-м.). Кассация инстанцияси судининг янги далилларни ўрганиш ва янги ҳолатларни белгилаш ҳуқуқи чиқариб ташланди (илгари бундай ҳуқуқ бўлган).

 

Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан 3 йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилиши лозим (327-м. 2-4-б.).

 

Қонунга бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Вохидова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16