Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади

20.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2021 йилдаги 756-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • Жамғармани молиялаштириш манбалари;
  • Жамғарма маблағлари сарфланадиган йўналишлар;
  • Жамғармани бошқариш тартиби;
  • Жамғарма фаолиятини назорат қилиш ва ҳисоботини юритиш тартиби.

 

Низомга мувофиқ Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари қуйидагилар:

  • хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
  • ҳомийлик хайриялари;
  • Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Маблағлар қуйидаги йўналишларга сарфланади:

  • илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар ва ҳужжатларни харид қилиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;
  • илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;
  • ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирларни ташкил этиш;
  • мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш.

 

Шунингдек, қарор билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспертлик комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган экспертлик комиссиясини тузиш ва тасдиқлаш тартибини назарда тутади.

 

Комиссия соҳанинг таниқли, тажрибали олимлари ва мутахассисларидан иборат таркибда тузилади. Экспертлик комиссиясига Марказ директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари раислик қилади.

 

Комиссия экспозициялар ва кутубхона фондини шакллантиради, фондга бериладиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилади, саралайди, уларнинг ноёблигини аниқлайди ва баҳолайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум