Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш учун $46,25 млн ажратилади

11.08.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 08.08.2023 йилдаги “Жаҳон банки иштирокида Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-271-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва “яшил” ўсишни таъминлаш дастурига мувофиқ миллий иқтисодиёт, хусусан, саноатнинг кам углеродли ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

“Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш” (iCRAFT) лойиҳасини амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон Республикасига 46,25 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши маъқулланган. Лойиҳа:

  • 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга
  • “Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси” компонентидан;
  • 25 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси” компонентидан иборат.

 

Лойиҳа доирасида 1,25 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Жаҳон банки орқали Ўзбекистон Республикаси номидан Мослашиш ва эмиссияларни қисқартириш глобал жамғармасига йўналтириш режалаштирилмоқда.

 

2 млн АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча техник кўмак сифатида ажратиладиган маблағлар институционал салоҳиятни ривожлантириш ҳамда иссиқхона газлари эмиссиясини назорат қилиш инфратузилмасини яратиш (иссиқхона газлари реестрини яратиш, мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизимини ишлаб чиқиш) ишларини молиялаштиришга йўналтирилади.

 

Лойиҳа 2023–2028 йиллар давомида республика миқёсида амалга оширилади.

 

Лойиҳа доирасида углерод эмиссияларини қисқартириш ва энергия ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида электр энергияси ва табиий газ таъминоти соҳасидаги тариф сиёсати босқичма-босқич такомиллаштирилади.

 

Бунда “Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси” компоненти доирасида камайтирилган 1 тонна углерод эмиссияси бўйича келишилган нарх 15 АҚШ долларини, “Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси” компоненти доирасида камайтирилган 1 тонна углерод эмиссияси бўйича келишилган нарх 30 АҚШ долларини ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19