Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил августдан ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқни ким тўлайди «Ҳуқуқий тарғибот» тизими қандай ишлайди Марказий банк асосий ставкани 14% даражасида сақлаб қолдиЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўриқнома Ишга қабул қилишни қачон рад этиш мумкин ва қачон мумкин эмас Ишга қабул қилишни қачон рад этиш мумкин ва қачон мумкин эмас

IТ-сертификат олиш харажатларини ЯИДХП орқали қоплаш мумкин

21.02.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2024 йилдаги “Халқаро IТ-сертификатларга эга бўлган ёш мутахассисларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 95-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 01.02.2024 йилдаги “Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-51-сон қарорига мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб:

  • халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисми;
  • инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

 

Ҳужжат билан Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Халқаро IT-сертификатларга эга бўлган ёшларнинг харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун масъул ваколатли орган этиб Рақамли технологиялар вазирлиги белгиланди.

 

Регламентга асосан, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб ЯИДХПга мурожаат қилади.

 

Халқаро IT-сертификат олиш харажатларини қоплаб бериш шартлари:

  • талабгор бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда – 40 фоиз, профессионал даражада бўлганда – 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади;
  • инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-09-12
  • USD:12447.35 (+0.00) сум
  • EUR:14545.97 (+0.00) сум
  • RUB:146.08 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг