Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

IT-сертификатларига эга ёш мутахассислар қўллаб-қувватланади

21.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги «Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 310-сон қарори қабул қилинди.

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2021 йил 1 июндан бошлаб ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50%гача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилади;
  • ушбу мақсадда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг Молия вазирлигининг Ғазначилигида алоҳида шахсий ғазна ҳсобварағи очилади.

 

Шахсий ғазна маблағлари Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.

 

Халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиши ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиши учун сарф қилган харажатларининг 50%гача бўлган қисмини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда «Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари» порталига қуйидагиларни жойлаштириш топширилди:

  • халқаро IT-сертификатларнинг ихтисослашуви ва йўналишлари ҳамда халқаро IT-сертификатларни олиш тартиби;
  • халқаро IT-сертификатлар учун тўланиши зарур бўлган тўловлар миқдорлари ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;
  • халқаро IT-сертификатлар беришга ихтисослаштирилган хорижий, маҳаллий ва республика компанияларининг ва таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотлар;
  • халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16