Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши – ички назорат

29.07.2020

Рус тилида ўқиш

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари тасдиқланди (МБ Бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қўшма қарори, 30.06.2020 йилда 3266-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Қоидалар «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида», «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Ички назорат тизимининг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
  • тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.

 

Қоидалар билан ички назорат тизимининг асосий вазифалари белгиланган.

 

Тўлов тизимлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ўзларининг тўлов агентлари ва (ёки) субагентларининг фаолиятини ҳисобга олган ҳолда, ўз ички қоидаларини мажбурий тартибда ишлаб чиқадилар. Уларга риоя этилиши тўлов агентлари ва субагентлари учун мажбурийдир. 

 

Қоидаларда қуйидагилар ҳам қайд этилган:

  • ички назорат тизимини ташкил этиш;
  • мижозларни лозим даражада текшириш;
  • шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари;
  • террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар иштирокида амалга ошириладиган операциялар;
  • махсус ваколатли давлат органига маълумотларни тақдим этиш;
  • маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш;
  • ички назорат хизмати ҳамда бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг жавобгарлиги.

 

Қоидаларга иловада жисмоний, юридик шахсларни, юридик шахс бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар рўйхати келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2020 йилдан кучга кирган.

 

Баҳодир Қаюмов.



Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16