Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жиззах вилоятида тиббиёт кластери қурилади

04.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ғаллаорол туманидаги 10 гектар ер участкасида клиникалар, шифохоналар, таълим кампуслари ва бошқа объектлар жойлаштирилади (2.10.2019 йилдаги 838-сон ВМҚга қаранг).

 

Қурилиш соҳасида тегишли лицензия ва  рухсатнома олмасдан, пудрат ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида консорциум ташкил этиш орқали “fast-track” услубида қурадилар. Консорциум иштирокчиларига лойиҳанинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун биргаликда жавобгарлик юклатилади.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан “Medical care cluster” МЧЖ ташкил этилиб, унга  ташкилий ва мувофиқлаштириш ваколатлари берилди, солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар тақдим этилди. Лойиҳанинг барча  иштирокчиларини жалб қилинадиган хорижий мутахассислар, жумладан тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармасидан ЯИТ тўлашдан озод этишди.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маъқулланган халқаро клиник протоколлар ҳамда касалликларга ташхис қўйиш ҳамда уларни даволашнинг тиббий услублари тиббиёт кластери ҳудудида мослаштирилмасдан ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли рухсатномасини олмасдан қўлланилиши мумкин.

 

Кластерни ташкил этиш мақсади – аҳолига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш. Лойиҳага  хорижий ва маҳаллий инвестицияларни, халқаро молия институтлари, инвестиция фондлари маблағларини, банклар кредитларини жалб қиладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16