Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Мол-мулк солиғини унинг бозор қийматидан келиб чиқиб қайта ҳисоблаш бўйича талабномага қандай жавоб бериш лозим – buxgalter.uz да ўқингКим фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлайди - buxgalter.uz да ўқингАгар таътилдан чақириб олишса, нима қилиш керак - buxgalter.uz да ўқинг10 июлгача бухгалтер нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

Жиззахда Ўзбекистон Миллий университети филиали очилади

10.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 563-сон қарорида шу ҳақда баён этилган.

 

Филиалнинг асосий вазифаси – психология, педагогика, математика ва табиий фанлар, механика ва бошқа мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш.

 

Филиал психология соҳасида Россия Федерациясининг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида малакали кадрларни тайёрлайди.

 

2019/2020 ўқув йилида давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Филиал Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси, 259-уй манзилидаги Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг биносида жойлашади. Коллеж ўқувчиларининг барчаси ўқишни битиргунларига қадар филиал биносида ўқишни давом эттирадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.07.2019 йилдан кучга кирди.